Нилуфар Усмонова бетоблиги, турмуш ўртоғи ва Facebook ҳақида (Видео)

14:47, 18 февраль 2016

Хонанда Нилуфар Усмонова Facebook ижтимоий тармоғи орқали мухлисларига видеомурожаат йўллади.

Унда хонанда турли мавзуларда гапириб, мухлислари билан суҳбатлашди.  Хусусан, чет эллардаги мухлисларига салом йўллади. Видеороликда хонанданинг бироз томоғи оғриганини кўриш мумкин. Айнан шунинг учун у мухлисларига қўшиқ айтиб беролмаслини таъкидлаган. Шунингдек, у хонанда ва бошловчи Ойхон Ифорзоданинг бўлажак турмуш ўртоғи ҳақида гапириб, уларнинг тўйларида иштирок этишини ва мириқиб қўшиқ куйлаб, рақсга тушиш истагини ҳам билдириб ўтган.

Қуйида мазкур видеони томоша қилишингиз мумкин.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!