Туркия авиацияси Анқарадаги терактга жавобан Ироқ курдларини бомбардимон қилди

15:59, 18 февраль 2016

Туркия авиацияси Анқарадаги терактга жавобан Ироқ шимолида яшовчи курдларни бомбардимон қилди, дея хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Маълумотларга кўра, бомбардимон натижасида Туркияда тақиқланган Курдлар ишчи партиясининг бир неча ҳарбий лагерлари ҳаводан ўққа тутилган, оқибатда 60 дан ортиқ жангчилар ва юқори унвонга эга бўлган командирлар ҳалок бўлган.

Курдлар — Сурия ва Ироқда “Ислом давлати”га қарши жанг қилиб, ўзларининг мустақил давлатини барпо этиш, шу жумладан Туркияда яшовчи курдлар ҳам миллий автоном республика тузиш ниятида кураш олиб боришмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!