Болаликдан машҳур бўлган актёрлар

10:18, 19 февраль 2016

35 ёшни қаршилаётган актёр, ҳамда режиссёр Жозеф Гордон-Левиттни ҳамма “Нафратимнинг 10 та сабаби” фильми орқали яхши танийди. Аммо у актёрликни 1989 йилда, эндигина 8 ёшга тўлганда бошланган эди, деб ёзди elle.ru нашри. Шу муносабат билан болалигидан машҳур бўлган актёрлар рўйхати тузилди.

Жозеф Гордон-Левитт

Жозеф Гордон-Левитт эндигина етти ёшга тўлганда “Орқага йўл йўқ” телефильмида эпизодик ролни ижро этди. Аммо ҳақиқий машҳурликни унга орадан бир йил ўтиб, “Қуёшдан олисдаги учинчи сайёра” номли комедия-сериалидаги роли олиб келди.

Элайжа Вуд

Элейжа илк маротаба съёмка майдончасига қадам қўйганда, эндигина 8 ёшга тўлганди. Бошқа тенгдошларидан фарқли равишда у карьерасини машҳур Роберт Земекснинг “Келажакка қайтиш-2” фильмидаги роли билан бошлади. Охирги 10 йил мобайнида Вуд машҳур юлдузлар – Кевин Костнер, Ричард Гир, Мэл Гибсон, Жейми Ли Кертислар билан  фильмларда биргаликда суратга тушди. 20 ёшида Голливуднинг энг талабгир актёрларидан бирига айланди.

Курт Рассел

Курт Расселнинг отаси телеактёр бўлганидан, уни болалигиданоқ турли кастингларга етаклаган. У илк маротаба 1963 йили “Бу халқаро ярмаркада рўй берганди” фильмидаги эпизодик роли билан танилди. Шундан кейин “Уолт Дисней” компанияси унга 10 йиллик шартнома тузиш таклифини берди, Курт Рассел бу таклифни бажонидил қабул қилди. Ўсмирлик ёшида “Разил саккизлик” фильмининг бўлғуси бош қаҳрамони актёрликдан воз кечиб, профессионал бейсболчи бўлишни истаб қолди, аммо навбатдаги матчлардан бирида олган тан жароҳати уни яна кинога қайтишга мажбур қилди.

Анна Пакуин

“Аслзода” сериалининг бўлажак юлдузи ҳеч қачон актриса бўлиш ҳақида ўйлаб кўрмаган. Кунлардан бир кун онаси газетада “Пианино” фильмидаги асосий роллардан бири учун кастинг ўтказилаётгани ҳақидаги хабарни ўқийди ва ҳеч иккиланмай, икки қизчасини етаклаб, кастингга боради. Картина режиссёри Жейн Кемпион 5000 та талабгор ичидан Аннани танлайди. У бу танловда адашмаган эди. 10 ёшли Анна Пакуиннинг қобилиятини нафақат томошабинлар, балки Америка Киноакадемияси аъзолари ҳам тан олиб, унга иккинчи даражали аёл роли учун “Оскар” мукфотини топширишга шошилишди.

Кристиан Бэйл

“Оскар” мукофоти совриндори Кристиан Бэйл ўзининг кинодаги илк қадамларини 13 ёшида бошлаган. Шунинг учун ҳам унга актёрликни энди бошлаётганлар ҳавас қилиши мумкин.

Манба: ELLE.RU

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!