Анқара терактидаги гумондор 2014 йилда Туркияга келган

10:43, 19 февраль 2016

Анқара терактида гумон қилинган шахс Туркия пойтахтига 2014 йилда келган, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Унинг бармоқ излари Анқарада портлатилган автомобилдаги бармоқ изларига мос тушди. Дастлаб Туркия президенти Тoйип Эрдoғон Анқара терактида гумон қилиниб, 14 киши ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эди. 

17 февраль куни Анқарада рўй берган теракт оқибатида 28 киши ҳалок бўлган, 60 дан ортиқ киши тан жароҳати олган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!