Ўзбeкистон раҳбари Туркия Президентига таъзия билдирди

15:09, 19 февраль 2016

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга 2016 йил 17 феврал куни Анқара шаҳрида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган террорчилик ҳаракати муносабати билан мактуб йўллади.

Мактубда давлатимиз Раҳбари Туркия Президентига ва турк халқига чуқур таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамда яқинларига самимий ҳамдардлик билдирди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!