Стомaтологияда қўлланиладиган техник ускуналар бож тўловларидан озод қилинди

16:44, 19 февраль 2016

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 8 февралдаги қарори билан четдан олиб киришда божхона тўловларидан(божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинадиган янги тиббий асбоб-ускуналар, уларнинг бутловчи қисмлари, эҳтиёт қисмлар ва сарфлаш материаллари рўйхатига қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда UzReport агентлиги хабар бермоқда.

Эндиликда ушбу рўйхатга нафақат тиббиёт ёки хирургик, балки стомотологияда ҳам қўлланиладиган рентген ва радиоактив нурланиш асосига қурилган аппаратлар киритилди. Хусусан, Ўзбекистонга импорт қилинаётган рентгенография ва радиотерапия, компьютер ва магнит- резонанс ҳамда позитрон-эмиссияли томография, шунингдек, нурланишдан ҳимоя қилиш воситалари эндиликда бож тўловларидан озод қилинади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!