Диего Коста "Атлетико"га қайтмоқчи

20:03, 20 февраль 2016

"Челси" клуби ҳужумчиси Диего Коста "Атлетико"га қайтиши мумкин.

Маълумотларга кўра, Коста "матрасчилар" бош мураббийи Диего Симеоне билан кўп мулоқотда бўлмоқда. Мадридликлар Жексон Мартинеснинг трансферидан тушган пуллар эвазига ёзда Костани жамоага қайтаришлари мумкин.

Бундан ташқари, "Атлетико" Симеонени ҳам жамоада олиб қолмоқчи. Аввалроқ, аргентиналик мураббий "Челси"га ўтиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Манба: uff.uz

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!