Нилуфар Усмонованинг собиқ турмуш ўртоғи вафот этди

01:09, 21 февраль 2016

Хонанда Нилуфар Усмонова ўзининг Facebook`даги саҳифасида ўғли Саид Агзамхоннинг отаси, собиқ турмуш ўртоғининг вафот этганини билдириб, унинг суратини жойлади ва қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирди:

“19 февраль 2016 йил мен учун азиз бўлган фарзандим Саид Агзамхоннинг отаси, собиқ турмуш ўртоғим омонатини топширди. Оллоҳ жойларини жаннатда қилсин. Оҳиратларини обод қилсин. Мен сендан менга қачонлардир орзу бўлган биринчи фарзандимни совға қилганинг учун, ўз вақтида меҳр бериб ҳаётимдаги энг яқин инсоним бўлганинг учун ва ўз вақтида менга оз бўлса-да бахт бера олганинг учун бир умр миннатдорман. Ҳаққинга доим дуо қиламан. Азиз инсонлар, бу дунёда ҳамма ҳам ҳато қилади. Лекин Оллоҳ севган бандаларини мана шу ҳаётда тириклигидаёқ синов бериб қай йўл билан бўлса-да, гуноҳларидан тозалаб ўзига оларкан. Ёш эди ҳали жон топширишга, лекин Оллоҳга шак келтириб бўлармиди. Сендан ўғлинг менга мерос қолди. МEН СEНДАН РОЗИМАН ва бир умр миннатдорман, бу дунёда ҳеч ким фаришта эмас. Ўзини мусулмон деб билган ҳар бир инсондан сўровим шуки, ҳар ҳил гап-сўзларга берилмасдан дунёдан кўз юмган одамни орқасидан ғийбат қилиб, тоғ- тоғ гуноҳ орттирмасдан, ҳаққига тиловат қилиб, дуо қилиб, қўйинглар. Чунки ҳар биримизнинг борар жойимиз мана шу қаро тупроқ экан.Мен бугун ўзимни худди ўтмишдаги оз фурсатлик қувончимни кўмгандек бўлдим. Ишонинглар энди ҳаётимга алоқаси йўқ,деб ўйлаган одамингиз учун ҳам аза тутар экансиз. Ҳамма оналарнинг бахти бутун бўлсин. Ўтганларни Оллоҳ маҳфиратига олсин. Саид Агзамхон, болам ҳали ёшсан тушунмассан, лекин ҳамдардлигимни қабул қил. Оллоҳ сенга сабр берсин, бахтимга умринг узоқ бўлсин. Бахтинга биз доим бор бўлайлик!”.

Шу ўринда биз ҳам “Даракчи” таҳририяти номидан хонандага ва собиқ турмуш ўртоғининг оила аъзоларига таъзия билдирамиз.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!