Samsung янги Galaxy S7 ва Galaxy S7 Edge смартфонларини тақдим этди

09:26, 22 февраль 2016

Барселонада ўтаётган Бутунжаҳон мобил конгрессида Samsung компанияси янги флагман смартфонлари Galaxy S7 ва Galaxy S7 Edge’ни тақдим этди, дея хабар беради "Вести".

Янги моделлар аввалги S6 ва S6 Edge модификациясининг янгиланган варианти бўлди. S7 смартфони 5,1 дюймга, S7 Edge эса 5,5 дюймга эга бўлади. Иккинчиси икки четидан букилади.

Янги ускуналарнинг процессори аввалгиларидан уч баравар юқори. Шунингдек ишлаб чиқарувчилар камеранинг яхшиланган 16 мегапикселли хусусиятлари ҳақида маълум қилишмоқда, батареялар 3000 дан 3600 мА*ч ўзгарган, сувдан ҳимоя пайдо бўлган, шунингдек microSD-карталар учун сиғим ҳам қайтган.

Икки смартфон ҳам Android 6.0 тизимида ишлайди ва 4-ядрога бўлади.

Ускунанинг оператив 4 ГБ, шунингдек ички 32 ГБ хотираси мавжуд.

Янги моделларга буюртмалар 22 февралдан эътиборан қабул қилинади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 05:22, 03 март 2016
BAribir iPhone ga yetolmidi