Ўзбекистон футзал термаси Осиё чемпионатида кумуш медаль соҳиби бўлди

09:49, 22 февраль 2016

Футзал бўйича Тошкентда ўтаётган Осиё чемпионатининг сўнгги - финал учрашуви ҳам ўз якунига етди. Унда Ўзбекистон ҳам Эрон терма жамоалари ўзаро кураш олиб боришди. 

Қизиқарли кечган ўйинда 1:2 ҳисоби қайд этилиб, Эрон термасининг ғалабаси билан якунланди. 

Аслида, дунё грандлари сафида қайд этилувчи эронликларга қарши туриб беришнинг ўзи катта жазорат ҳисобланади. Аммо, бизнинг футзалчилар нафақат туриб беришди, балки ажойиб ўйин кўрсатиб, минимал ҳисобда мағлубиятга учрашди. Лекин, бу натижа биз учун чемпионлик билан баробардир.

Шу тариқа Тошкент катта футзал мусобақаси билан хайрлашади.

Барча ташкилотчиларга ҳамда футбол қувончларини тақдим этган терма жамоамиз футболчилари ва мураббийлар штабига миннатдорчилик билдирамиз. 

Эни навбат катта футболдаги миллий терма жамоамизга. Умид қиламиз, Самвел Бабаян ҳам шогирдларини ғалабалар сари бошлайди. 

Футзал, Осиё чемпионати
ФИНАЛ
Ўзбекистон - Эрон - 1:2
Голлар:
Ирсалиев 3 - Аҳмади 8, Кешаварз 14
Ўзбекистон: Рустам Умаров, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Константин Свиридов
Захира: Дилшод Ирсалиев, Нодир Элибоев. Феруз Фахриддинов, Даврон Чориев, Жавлон Аноров, Андрей Шлема, Жамолиддин Шарипов, Акмалжон Хазратқулов, Клим Тюгаев
Эрон: Сепехр Муҳаммадий, Ҳамид Аҳмадий, Ашгар Ҳасанзода, Ризо Сангсефидий, Хуссайн Тойибий
Захира: Алиризо Самимий, Жавод Исфандиёрий, Муҳаммад Кешаварз, Алиризо Вафоий, Қудрат Баҳодирий, Муҳаммад Тохирий, Меҳран Алихадр, Фарҳод Тавакколи, Махди Жавид
Манба:uff.uz

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!