Путин ва Обама Суриядаги теракт юзасидан музокара ўтказишади

15:16, 22 февраль 2016

Сурияда содир этилган терактлар қурбонлари сони ортмоқда. 

Дамашқдаги теракт оқибатида 87 киши, Хомсдаги теракт оқибатида эса 59 киши ҳалок бўлди. Ҳар иккала шаҳар ҳукумат қўшинлари томонидан назорат остига олинган. 

“Ислом Давлати” террорчилик гуруҳи портлашни содир этганлигини ўз бўйнига олди. Теракт Дамашқ ва Хомс шаҳарларида содир этилган бўлиб, уни миналаштирилган автомобиль ва икки ҳудкуш-террорчи амалга оширган, дея хабар берди “Euronews” нашри. 

Бу икки шаҳардаги портлаш Сурияда дипломатик ярашув масаласи кўрилаётган бир пайтга тўғри келди. 

Россия ва АҚШнинг ташқи сиёсий идоралар раҳбарлари Лавров ва Керри якшанба куни бир неча маротаба қўнғироқлашиб, Сурия масаласи бўйича икки мамлакат президентлари Обама ва Путин музокара ўтказишига келишишди. 

Керри Иорданияга қилган ташрифида бу низо яқин кунларда барҳам топиши, аммо “Ислом давлати” каби террорчилик гуруҳларини йўқ қилиш тўхтатилмаслигини таъкидлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!