Мактаб ёшигача бўлган фарзанди бор 200 дан ортиқ оилага китоблар мажмуаси совға қилинади

17:12, 22 февраль 2016

Болалар учун аталган ушбу совға китоблар Халқ таълими вазирлиги, ЮНИСЕФ, Молия вазирлиги ҳамда “Маҳалла” жамғармаси томондан ҳукумат дастури доирасидаги “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан нашр этилади, дея хабар берди “UT” нашри.

Китоблар мажмуасига еттита ҳикоялар ва эртаклар тўплами, ота-оналарга болаларни мактабга тайёрлаш учун методик тавсияномалар киритилган. Китоблар ота-оналар, болалар боғчасига бормайдиган болалар учун мўлжалланган. 

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 3330 АҚШ доллари ажратиш кўзда тутилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!