“Трабзонспор” клуби ҳимоячиси ҳакамга қизил карточка кўрсатди

21:06, 22 февраль 2016

Туркиянинг “Трабзонспор” клуби ҳимоячиси Солих Дурсун “Галатасарой” жамоаси билан мамлакат чемпионлиги учун бўлаётган ўйинда ҳакамнинг қароридан норози бўлиб, унга қизил карточка кўрсатгани учун ўйиндан четлаштирилди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Мазкур воқеа Истанбулда бўлиб ўтган ва меҳмонлар фойдасига 2:1 ҳисобида якунланган матчнинг 86-дақиқасида рўй берди.

Ҳакам “Трабзонспор”нинг ҳимоячиси Луис Педро Кавандуни ўйиндан четлаштирди. Шундан сўнг футболчининг жамоадошлари норозилик кайфиятида ҳакамни ўраб олди. Шундан сўнг ҳакамнинг қўлидаги қизил карточка тушиб кетди ва Дурсун уни олиб, ҳакамга кўрсатган.

Пенальтидан тўпни ўтказиб юборган “Трабзонспор” клуби ўйинни мағлубият билан якунлади.

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!