Оксана Чусовитина Жаҳон Кубогида биринчиликни қўлга киритди

14:35, 23 февраль 2016

Спортчимиз Оксана Чусовитина Бакуда спорт гимнастикаси бўйича бўлиб ўтган Жаҳон Кубогининг финал баҳсларида биринчиликни қўлга киритди.

Оксана Словениялик Tjasa Kysselef ҳамда Австриялик Lisa Ecker рақибларини ортда қолдириб, олтин медал соҳибасига айланди.

Оксана Чусовитина – олтита Олимпиада уйинларида иштирок этган тарихдаги ягона спорт гимнастикачиси саналади. У уч карра Жаҳон чемпиони.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!