Смартфон ва ноутбуклар аккумуляторларини самолёт юкхонасига топшириш тақиқланади

16:03, 23 февраль 2016

Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти йўловчи ташувчи самолётлар юкхонасида литий-ионли аккумуляторларни ташишни тақиқлади, деб хабар беради “Lenta.ru”. 

Мазкур тақиқ аккумуляторларнинг тезда ёниб кетишга мойиллиги сабабли жорий этилди. Мазкур қарор 2016 йилнинг 1 апрелидан кучга киради. Мазкур тақиқ қувватлантирувчи мосламалар учун махсус ёнғинга чидамли қоплама яратилмагунга қадар олиб ташланмайди.

Тахминларга кўра, бундай қопламалар 2018 йилда сотувга чиқарилади.

Мазкур тақиқ фуқаро авиацияси халқаро ташкилотига аъзо бўлган барча 191 та давлатларда амал қилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!