Тошкентда Венгрия элчихонаси очилди

16:53, 23 февраль 2016

Тошкент шаҳрида Венгриянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот хизмати маълум қилади.

Венгриянинг Муваққат ишлар вакили Янош Ваник дипломатик ваколатхонага вақтинчалик раҳбарлик қилади.

Илгари қароргоҳи Москва шаҳрида бўлган Венгрия Фавқулодда ва мухтор элчиси Ўзбекистонда аккредитациядан ўтар эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!