Лионель Месси ваниҳоят Петр Чехга гол урди (ВИДЕО)

11:02, 24 февраль 2016

“Барселона” етакчиси Лионель Месси “Арсенал”га қарши кечган (2:0) ЕЧЛ 1/8 финалида дубль қайд этиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.  

Диққатга лойиқ томони шундаки, 28 ёшли аргентиналик ҳужумчи фаолиятида биринчи марта Петр Чех дарвозасини ишғол қила билди. Бундан аввал, Месси жамоалар ўртасида ўтказилган 6 учрашувда чехиялик посбоннинг дарвозасига гол кирита олмаганди. 

Мессининг Петр Чех дарвозасига йўл топа олмаслиги умумий ҳисобда 10 соату, 11 дақиқани ташкил этган.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 11:54, 24 февраль 2016
койил