Харри Кейн бурнидан жароҳат олди ва ўйинларни махсус ниқобда ўтказади

13:35, 24 февраль 2016

“Тоттенхэм” жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн Англия Кубоги доирасида “Кристал Пэлас”га қарши (0:1) ўйинда бурнини синдириб олди. 

Тиббий текширувдан сўнг англиялик футболчининг жароҳати жиддий эмаслиги аниқланган. Бироқ, унга махсус ниқоб тайёрланди ва у бўлажак ўйинларда ниқоб таққан ҳолда майдонга тушади.  

Жорий мавсумда 22 ёшли футболчи Лондон клуби сафида 37 ўйин ўтказиб, 19 та гол киритган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!