КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга таҳдид қилди

14:35, 24 февраль 2016

Корея Халқ Демократик Республикаси АҚШ ва Жанубий Кореянинг ҳамкорликдаги ҳарбий машғулотларида ўзи томонга хавфни сезган тақдирда икки давлатга зарба бериш билан таҳдид қилди, деб ёзади “Lenta.ru”. 

АҚШ ва Жанубий Корея ҳамкорлигидаги ҳарбий машғулотлар шу йилнинг март ойида бошланади ва саккиз ҳафта давом этади. 

7 февраль куни Жанубий Корея ҳукумати Сеул ва Вашингтон Корея ярим оролига ракеталарга қарши мудофаанинг Америка тизимини жойлаштириш ҳақидаги музокаралар ўтказилишини маълум қилган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!