Россияда буғу йўлни пиёдалар йўлакчасидан кесиб ўтди(Видео)

16:00, 24 февраль 2016

Россиянинг Карелия ўлкасида бир ҳайдовчи йўлни ҳаракат қоидаларига риоя қилган ҳолда кесиб ўтаётган лосни видеога туширишга муваффақ бўлди, деб ёзади “Дарё” нашри.

 Видеода кўринишича, трассани кесиб ўтиш учун шохли буғусимон жонивор пиёдалар йўлкаси олдида тўхтаб, аввал чапга, сўнг ўнгга қаради, яқинлашаётган автомобиллар тўхтатишини кутиб турди-да, белгиланган жойдан ўтди. Шундан сўнг у ўрмонга кириб кетди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!