“Манчестер Юнайтед” 18 ёшли футболчига 60 млн евро тўлашга тайёр

16:21, 24 февраль 2016

“Манчестер Юнайтед” жамоаси “Бенфика” клуби ярим ҳимоячиси Ренату Санчесга қизиқиш билдирмоқда. 

“Қизил иблислар” 18 ёшли футболчини қўлга киритиш учун 60 млн евродан воз кечишга тайёр. Томонлар ўзаро музокаралар ўтказишмоқда.

Португалия ёшлар терма жамоаси футболчисига Италиянинг “Ювентус” клуби ҳам қизиқмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!