Xiaomi ҳамёнбоп Mi 4S смартфонини ишлаб чиқарди

17:10, 24 февраль 2016

Хитойнинг Xiaomi компанияси Mi 5 смартфони билан биргаликда қурилманинг 2014 йилда ишлаб чиқарилган вариантининг мукаммаллаштирилган кўриниши Mi 4S смартфонини ҳам тақдим этди. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар бермоқда

Смартфон Барселона шаҳрида ўтказилаётган MWC 2016 кўргазмаси доирасида намойиш этилган. 

Янги смартфон янгиланган дизайнга эга. Бироқ унинг экрани диагонали ўзгаришсиз яъни 5 дюймли Full HD тарзида қолдирилган. 

Шунингдек, смартфоннинг ичи ҳам ўзгарган. Эндиликда у 64 битли, 6 ядроли Qualcomm Snapdragon 808 процессори билан таъминланган. Бундан ташқари қурилма 3 Гб оператив хотира ва 64 Гб ҳажмли ички хотирага эга.

Смартфон 13 мегапикселли асосий камера ва 5 мегапикселли олд камера билан таъминланган. 

Аккумулятор ҳажми 3260 мАс(мегаАмпер/соат)

Шунингдек, смартфоннинг орқа қисмида бармоқ излари сканери ўрнатилган. У тўрт хил: оқ, сариқ, пуштиранг ва қора рангларда ишлаб чиқарилди. Смартфон Хитойда 1 мартдан бошлаб сотувга чиқарилади. Унинг нархи 260 АҚШ долларини ташкил этади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!