Россиялик хонанда Алсунинг оиласи оғир жудоликка учради

17:50, 24 февраль 2016

Қўшиқчи Алсу Instagram саҳифаларида севимли бувиси Мина Лазаревнанинг вафоти ҳақида фойдаланувчиларни хабардор қилди, деб хабар берди “segodnya.ua” нашри.

“Минг афсуски, тақдир ҳукмини ўзгартиришга қодир эмасмиз. Бир неча кун олдин бувимни туғилган кунлари билан табриклаган эдим. Бугун эса... Бугун оиламизда энг оғир кун, қувноқ бувижоним билан хайрлашяпмиз... Шундай оғир кунда ёнимда бўлган барча дўстларимга, яқинларимга миннатдорчилик билдираман. Маънавий ёрдамингиз — қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга катта раҳмат...” дея фикрларини ўртоқлашди Алсу. Хонанда бундан тўрт кун олдин бувисини тўқсон ёшли юбилейи билан қутлаб, туғилган кунда бувиси билан бирга тушган суратларни ижтимоий тармоққа жойлаштирган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!