Лола турмушга чиқяпти?!

22:25, 24 февраль 2016

Лола келинлик либоси билан нимага шама қиляпти? Лола иккинчи бор оқ кўйлак кийиш арафасидами? Хонанданинг мухлисларини унинг навбатдаги сурати ва унга қолдирган изоҳи ортидан келиб чиққан мана шу саволлар қийнаяпти.

Хонанда Лола Йўлдошева ўзининг “Инстаграм” ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасига келин кўйлаги расмини жойлаб, унга “Тушлар тўридан сени тўқидим” дея изоҳ қолдирди. 

Лоланинг мазкур пости унинг мухлислари ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Интернет фойдаланувчиларидан бири “Кўйлак жуда гўзал ва нафис. Бу кўйлакда сизни тезроқ кўрсак эди” деган изоҳ қолдирди. Лола эса унга жавобан жилмайиб қўйди. Хонанданинг мухлисларидан яна бири “Сиз оқ кўйлак кийишга муносибсиз. Вақти-соати келиб, ўзингиз орзу қилган инсон албатта учрайди”, деди.

Гарчи, хонанда шахсий саҳифасига оқ кўйлакнинг расмини жойлаштиргани сабабларига ойдинлик киритмаган бўлса-да, бу ҳаракатдан Лоланинг шахсий ҳаётида тез орада ўзгариш бўлиши мумкинлигини англаш қийин эмас.

Изоҳлардан яна бири эътиборимизни тортди. Унда фойдаланувчилардан бири Лоланинг Райҳоннинг концертига таклиф қилингани ёки қилинмаганини сўраган. Хонанда бу саволни жавобсиз қолдирди. Яна бир мухлис эса Райҳоннинг концертига Лолани кўриш учунгина ташриф буюргани баён этган. “Сизни қанчалик соғинганимни тасаввур ҳам қилолмайсиз. Ноябрь ойигача яъни концерт дастурингизгача чидолмайман. Сизни кўришим керак”, дейди хонанданинг мухлиси.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 02:07, 17 март 2016
Lola Rayhon meni taklif qilmadi deb javob bergandi va keyin bu izohni uchirib tashladi
Гость 09:27, 26 февраль 2016
Дарди йук кесак, ишки йук эшак, дейди доно халкимиз.