Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси тайинланди

05:47, 25 февраль 2016

2016 йилнинг 24 феврал куни Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси тайинланди.

Янги элчи вазифасини илгари Молия вазири ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғи лавозимида ишлаган Бахром Ашрафханов бажаради.

Бахром Ашрафханов Тошкентдан Москвага жўнаб кетди, дея хабар беради ЎзР ТИВ матбуот хизмати.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!