Кун ҳикмати

05:58, 25 февраль 2016

Барча масалаларда ҳар қандай одамнинг ваъдасига ишонса бўлади, аммо пул масаласи бундан мус­тасно.

***

Бизнинг нафсимиз шунчалик кучлики, уни ҳам ичкаридан, ҳам ташқаридан қатъий қоидаларга солган тақдирдагина тийиш мумкин.

***

Ҳақиқат йўлида, табиийки, ғазаб, худбинлик, наф­рат каби нарсалар ғойиб бўлади. Акс ҳолда унга эришишнинг иложи бў­л­майди.

***

Одам тайёргарликни ҳаётининг сўнгги поғонасига ташлаб қўяр экан, у ўзини ўзи англаш даражасига етмайди, балки шундай бир кексаликка етишадики, бу кексалик иккинчи, аммо энди ачинарли бир болалик билан тенг бўлиб, у атрофдагилар учун малоллик келтиришдан бошқа нарсага арзимайди.

***

Агар ёлғончи бўлганимда, болаларни тўғри гапиришга ўргатишдаги барча уринишларим зое кетган бўларди. Мен ўзим билан ёнма-ён яшаётган ўғил ва қизлар учун ҳар доим жонли мисол бўлишим кераклигини тушуниб етдим.

***

Болаларнинг руҳий тарбияси уларнинг жисмоний ва ақлий тарбиясига қараганда анча қийин иш... Руҳни ривожлантириш – феъл-атворини шакллантириш демакдир.

***

Кучсизлар ҳеч қачон кечирмайди. Кечиримлилик фақат кучлиларга хос.

***

Севги ҳеч қачон талаб этмайди, аксинча фақат туйғуларни ҳадя этади. Шу сабаб доимо азоб чекади. Қаршилик билдирмайди. Ҳаммадан ўч олмайди...

***

Йўқ” дея жавоб қайтариш, “ҳа” деб айтишдан кўра анча яхшироқ. “Йўқ” деган сўз муаммони кучайтирмай, ундан йироқроқ юришга хизмат қилади.

Мохандас Карамчанд (Махатма) Ганди

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!