Уч боласини тасодифан чўктириб юборган эркак 1,5 йилга қамалди

06:07, 25 февраль 2016

Россиянинг Забайкалья ўлкасидаги Шерловая Гора поселкасида яшовчи эркак уч фарзандининг ўлимида айбланиб, 1,5 йилга озодликдан маҳрум этилди, дея хабар берди “lenta.ru” нашри.

Болаларнинг каттаси саккиз, кичиги беш ва икки ёшда бўлган. Улар ўтган йилнинг куз ойида ота-онаси билан биргаликда уйларидан унчалик узоқда бўлмаган Зеленка сунъий кўлига дам олишга боришган.

Спиртли ичимлик истеъмол қилган 33 ёшли эркак болаларни машина ичига қамаб, машинани қирғоқ нишабига қўйган. Болалар ўйнаб, машинани юргизишган, оқибатда машина кўл ичига ғарқ бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!