Игорь Сергеев “Пахтакор” — “Ал-Ҳилол” учрашувида энг яхши футболчи деб топилди

10:46, 25 февраль 2016

Осиё чемпионлар лигаси 1-турида "Пахтакор" жамоаси ўз майдонида Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" футболчиларини қабул қилди. Унда 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди.

Эътиборли жиҳати, “Пахтакор”нинг дастлабки голини киритган ва учрашув давомида фаоллиги билан ажралиб турган Игорь Сергеев мазкур учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!