Миср президенти интернет аукционда сотувга қўйилди

17:00, 25 февраль 2016

Миср президенти Абдуль Фаттоҳ ас-Сиси eBay интернет аукционида сотувга қўйилди, деб хабар беради “Gazeta.ru”.

Маълумотларга кўра, мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш режасини тақдим этиш бўйича қилган чиқишида ас-Сиси агарда бунинг Мисрга фойдаси тегадиган бўлса, ўзини сотишга ҳам тайёр эканлигини айтиб, ҳазиллашган эди. Президентнинг бу гапи ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалиб, турли кулгули вазиятларни келтириб чиқарди. 

Шундан сўнг  Ebay интернет аукционида Миср президенти сурати туширилган лот пайдо бўлди. Аукцион савдосида лот нархи бир неча соат ичида 100 000 АҚШ долларидан ҳам ошиб кетди.  Бироқ орадан бир муддат ўтгач мазкур саҳифа сайт маъмурлари томонидан ўчириб юборилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!