Алишер Навоий номидаги ДАКТда янги асар саҳналаштирилди

05:47, 26 февраль 2016

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида бастакор Улуғбек Мусаевнинг “Тўмарис” балети премьераси бўлиб ўтди. 

Ушбу асар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, балетмейстер Замир Нуримбетов томонидан саҳналаштирилган. Дирижёр Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Фазлиддин Ёқубжонов. 

Асарда бош ролларни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Нозима Ҳасанова ва Амина Бобожонова ижро этмоқда.  

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!