Россиянинг "Северная" шахтасида иккита кучли портлаш ва ёнғин содир бўлди, ўт ҳали ҳам ўчирилмаган

06:13, 26 февраль 2016

25 февраль куни Россиянинг Воркута шаҳридаги «Северная» шахтаси ҳудудида тоғ жинслари қулаши оқибатида портлаш содир бўлди — тоғ жинслари массиви тўсатдан вайрон бўлган.

Мазкур ҳодиса оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. 28 нафар шахтёриннг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги зудлик билан операция планини ишлаб чиқишни талаб қилди.

Маълумотларга кўра, 780 метр чуқурликда жойлашган шахтада икки марта портлаш содир бўлган, шу вақтда шахтада 110 нафар кончи бўлган. Илк соатларда 80 нафар кончини юқорига олиб чиқишга эришилган.

Қутқарув операцияларига 364 киши ва 70 та техника жалб қилинган.

Фавқулодда вазият юзасида РФ ЖКнинг 3-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган..

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!