Канзасда фабрика ходими хизматдошларини ўққа тутди

09:50, 26 февраль 2016

Канзас штатидаги Хесстон шаҳрида жойлашган Excel Industries корхонаси ходими Седрик Форд хизматдошларига қарата ўқ узди, дея хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Маълумотларга кўра, етти киши ҳалок бўлган, 20 киши яраланган. Воқеа 25 февраль куни рўй берган. Жиноятчи фабрикага етиб келгунча кўчадаги одамларни ўққа тутган. Аввалига юк машина ҳайдовчисини, кейин кўчадан ўтаётган йўловчини ва бекатда турганларни отган. 

Фабрика биносига киргач, у яна отишма бошлади. Оқибатда 4 киши ҳалок бўлиб, 20 киши яраланди. Яраланганлардан бири оғир аҳволда. 38 ёшли жиноятчи Седрик Форд полициячилар томонидан отиб ўлдирилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!