Вазирлар Маҳкамаси янги автомобилларни сотиш тартибини ўзгартиришни таклиф қилди

10:10, 26 февраль 2016

Ягона интерактив  давлат хизматлари порталида Вазирлар Маҳкамасининг автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ҳамда уларни хавфсиз эксплуатация қилишни яхшилаш  тўғрисидаги Қарор лойиҳаси муҳокамаси бошланди, деб хабар беради “Norma.uz” нашри. 

Мазкур ҳужжатга кўра, 2017 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг техник хизмат кўрсатиш бўйича станцияларига эга расмий дилерлари(юридик шахслар) енгил ҳамда юк ташувчи автомобилларни сотиш билан шуғулланади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тегишли талабларга жавоб берган тақдирдагина уларга сотувни амалга ошириш учун ҳисоб-маълумотнома бланкларини тақдим этади.

Бундан аввал эса сотувдан олдинги техник кўрикни ўтказиш учун бошқа техник хизмат кўрсатиш станциялари билан шартнома имзолаган дилерлар ҳам янги автомобилларни сотиш билан шуғулланар эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 11:58, 26 февраль 2016
Сотиш жараёнида коррупция холатлари юзага келмаслигини олдини олиш чоралари куриб чикилса керак деб уйлаган эдик.