Европа лигаси нимчорак финалига чиққан жамоалар маълум бўлди

12:06, 26 февраль 2016

Европа лигаси 1/16 финалининг барча учрашувлари ўтказилди. Икки ўйин натижасига кўра ғалаба қозонган жамоалар мусобақанинг нимчорак финалига йўл олишди. 

Ушбу жамоалар: “Валенсия”, “Ливерпуль”, “Лацио”, “Шахтер”, “Атлетик”, “Брага”, “Фенербахче”, “Спарта”, “Байер”, “Манчестер Юнайтед”, “Вильярреал”, “Базель”, “Тоттенхэм”, “Боруссия Д”, “Севилья” ва “Андерлехт”.

Мусобақанинг нимчорак финалига қуръа ташлаш маросими бугун ўказилади. Қуръа натижаларни сайтимиз орқали маълум қиламиз. Бизни кузатиб боринг.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!