Роналду тезроқ югуриш учун махсус парҳез тутяпти

20:43, 26 февраль 2016

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду аввалги тезлигини қайтариб, шу йўл орқали ажойиб ўйин кўрсатиш ниятида эканини айтиб ўтди. 

Португалиялик ҳужумчининг фикрича, ортиқча вазн унинг футболчилик фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун, у мушаклар оғирлигини йўқотишга қарор қилган. Ўтган йили у 2 килограмм вазн ташлашга муваффақ бўлди. 

Айни дамда 31 ёшли футболчи 78 килограмм вазнга эга. У узоқ вақт давомида спорт формасини сақлаб туриш учун ҳар йили камида 1 килограмм вазн йўқотмоқчи.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!