“Атлетико” Гризманн нархини 100 млн қилиб белгилаб қўймоқчи

15:37, 27 февраль 2016

“Атлетико” жамоаси раҳбарияти клуб ҳужумчиси Антуан Гризманн нархини 100 млн евро қилиб белгилаб қўймоқчи. 

Франция терма жамоаси аъзосининг “матрасчилар” билан шартномаси 2020 йилга қадар мўлжалланган бўлиб, унинг трансфер қиймати 80 млн еврони ташкил этади. Раҳбарият эса унинг нархини 100 млн.га кўтармоқчи.  Айни дамда томонлар музокара олиб бормоқда.

Жорий мавсумда 26 ёшли футболчи Испания чемпионатида 25 ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 2 та голли узатма муаллифи бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!