Ўзбекистон фуқароси Россия-Қозоғистон чегарасини эмаклаб кесиб ўтмоқчи бўлди

22:00, 27 февраль 2016

Россия ва Қозоғистон чегарасини эмаклаб, кесиб ўтмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси 3 минг АҚШ доллари жарима тўлайди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ж.Каримов Қозоғистон Республикаси Атираус вилояти суди қарори билан мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилади.

 “Суд ҳужжатларидан маълум бўлишича, Ж.Каримов 2016 йилнинг январь ойида Россия Федерациясидан Қозоғистон Республикаси Курмангази тумани Кигач қишлоғидаги чегарасига келиб, тўсиқ девор тагидан эмаклаб, ўтмоқчи бўлган. У мазкур ҳаракати туфайли шу ернинг ўзидаёқ чегарачилар томонидан қўлга олинган”, — дейилади хабарда.

Судда Ж.Каримов Россия миграция қонунчилигини бузганлиги учун Қозоғистон ҳудудига ўтиб олишга уринганини тан олди.

 

 

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!