“Мажнун” фильмининг намойиш куни аниқ бўлди

20:45, 28 февраль 2016

Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг шов-шувларга сабаб бўлган, аллақачон мухлислар қизиқишини уйғотиб бўлган ва узоқ кутилган “Мажнун” фильмининг кинотеатрларда намойиши куни аниқ бўлди.

Барча кутаётган фильмни 7 мартдан эътиборан кинотеатрларда томоша қилиш мумкин.

Фильмда актёрлар Матёқуб Матчонов, Муҳаммад Исо Абдулҳаиров, Улуғбек Қодиров, Асал Шодиева, Раъно Шодиева, Раъно Зокировалар иштирок этган.

Дарвоқе, мазкур фильм сабабли юзага келган актёр Улуғбек Қодиров ҳамда фильм режиссёри ўртасидаги можаролар қандай якун топди? 

Ушбу саволга Darakchi.uz сайти орқали эртага 29 февраль куни жавоб топасиз. Бизни кузатиб боринг!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!