Кун фотоси: Луи ван Галнинг "Оскар"га тортадиган йиқилиши (ВИДЕО)

11:41, 29 февраль 2016

Англия чемпионати 27-тур марказий ўйинида "Манчестер Юнайтед" жамоаси ўз мадонида "Арсенал" билан ўзаро баҳс олиб борди. Унда меҳмонлар 3:2 ҳисобида зафар қучди. 

Ўйиннинг энг қизиқарли воқеаси "МЮ" устози Луи ван Галнинг тўртинчи ҳакам олдида йиқилгани бўлди. У рақиб футболчиси симуляция ишлатганини кўрсатмоқчи бўлиб, чим устига йиқилиб берди. Голландиялик мутахассиснинг бу қилиғи кўпчиликнинг кулгусига сабаб бўлди. 

Ўйиндан сўнг ван Гал ҳиссиётларга берилиб кетганини ва бундай иш қилиши керак эмаслигини айтди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!