Олой ҳамда Миробод бозорларининг қурилиш ишлари учун 15 миллиард сўм сарфланади

15:25, 29 февраль 2016

Пойтахтимиз бозорларида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари кўлами тобора кенгаймоқда. Тошкент қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори, Авиасозлар, Наврўз, Сергели ва Юнусобод деҳқон бозорларидан сўнг Олой ҳамда Миробод деҳқон бозорларида ҳам таъмирлаш ва қурилиш ишлари бошланди.

Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтказилган матбуот анжуманида бу ҳақда айтиб ўтилди.

«Тошбозорсавдо» уюшмаси раиси С.Неъматуллаевнинг айтишича, Мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрамига қадар тўлиқ тугалланиши режалаштирилаётган  бунёдкорлик ишлари натижасида Олой деҳқон бозорида сотувчи ҳамда харидорлар учун яратилган қулайликлар кўпаяди.

  

Миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари учун алоҳида савдо объектлари, тарозихона, ветеринария хизматларини янада такомиллаштиришга қаратилган қурилиш ишларининг амалга оширилиши кўзда тутилган. Миробод деҳқон бозорида амалга ошириладиган кенг кўламли ишлар ҳам савдо маданияти юксалишига хизмат қилади.  

Ушбу икки лойиҳани бажариш учун 15 миллиард сўм миқдорида маблағ сарфланиши белгиланган.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!