Таниқли футболчи Дэвид Бекхэм ДиКаприони “Оскар” олгани билан табриклади

17:05, 29 февраль 2016

Таниқли футболчи Дэвид Бекхэм актёр Леонардо ДиКаприони АҚШ киноакадемиясининг нуфузли “Оскар” мкофотини қўлга киритгани билан қутлади. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар бермоқда

“Баъзан ҳатто буюклар ҳам эътироф этилишини кутишига тўғри келади. Табрикларимни қабул қилинг, Лео”, – деб ёзди футболчи ўз Instagram`ида.

Маълумот учун, “Оскар” тақдирлаш маросими бугун Лос-Анжелесдаги “Долби” кинотеатрида бўлиб ўтди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!