Карим Бензема яна жароҳат олди ва 4 ҳафтага сафдан чиқди

05:16, 01 март 2016

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема жароҳат олиб, сафдан чиқди.

Бу ҳақда испан нашрлари хабар берган. Маълумотларга кўра, франциялик ҳужумчи “Атлетико”га қарши (0:1) ўйинда белидаги шикастни янгилаган ва бунинг оқибатида 4 ҳафтага сафдан чиққан. 

Маълумот ўрнида, Бензема жорий мавсумда Испания чемпионатининг 20 ўйинида майдонга тушиб, 19 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!