Роналду кечирим сўради

10:43, 01 март 2016

“Реал Мадрид” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду бир неча кун аввал матбуотда жамоадошларининг савияси борасида айтган гаплари учун узр сўради. 

Goal.com нашрининг хабар қилишича, клубнинг машғулотидан аввал португалиялик футболчи барча жамоадошлари билан гаплашиб, улардан узр сўради. 

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли футболчи бир неча кун олдин жамоадошлари унга ўхшаб юқори даражада ўйнаганида, “Реал” биринчи ўринда бўлишини таъкидлаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!