Россияда дунёдаги энг митти китоб яратилди

15:10, 01 март 2016

Россиянинг Новосибирск шаҳрида яшовчи микроминиатюрачи Владимир Анискин дунёдаги энг митти китобни яратди, деб хабар берди, “Lenta.ru” нашри.

Унинг варақлар ўлчами 70-90 микрометрни ( яъни 0,07 миллиметрдан 0,09 миллиметргача) ташкил этиб, япониялик усталар томонидан 2013 йилда яратилган, Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган митти китобчадан 88 баробар кичкиналиги билан фарқ қилади.

Анискин кўкнори дони ичига олтин пластинкани жойлаштирди. Унинг юқори қисмига эса микрокитобни, пастига эса алоҳида саҳифаларини жойлаштирди. Саҳифалар жуда ингички металл игна ёрдамида варақланади. 

“Китоб икки хил вариантда яратилган. Биринчи вариант “Чапақай” деб аталиб, унда бургага тақа қоққан усталарнинг фамилиялари жамланган. Иккинчи вариант эса “Алфавит” деб аталади”, дея изоҳ берди Владимир Анискин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!