ДиКаприо “Оскар” ҳайкалчасини ресторанда унутиб қолдирди

15:34, 01 март 2016

Актёр Леонардо ДиКаприо ва унинг ҳамкасблари тақдирлаш маросимидан сўнг Лос-Анжелесдаги ресторанлардан бирига овқатланиш учун борди. Байрамдан сўнг Лео машинасига ўтирмоқчи бўлиб турганида, ресторан ишчиларидан бири югуриб келиб, қўлидаги “Оскар” ҳайкалчасини унга узатди. 

“Мукофотни ўзингиз билан олиб кетасизми?”, — деб сўради у ҳайкалчани актёрга узатар экан. У эса мукофотни ҳамроҳларидан бирига беришни сўради.

Маълумотларга кўра, ресторандаги меҳмонлар ДиКаприонинг мукофотини қўлма-қўл қилиб юборишган.

Голливуд актёрининг ғалабаси Twitter ижтимоий тармоғида янги рекорд ўрнатди. Тақдимот маросимида унинг исми жаранг сочгач, фойдаланувчилар бир дақиқа ичида 440 мингдан ортиқ твитлар қолдиришди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!