Тошкентнинг Ўрикзор бозори яқинида Lacetti ёниб кетди(Видео)

14:02, 02 март 2016

Telegram ижтимоий тармоғининг Avto tuning гуруҳида Lacetti автомобилининг ёниб кетгани акс этган видеолар тарқалди.

Маълумотларга кўра, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси Lacetti ва Spark автомобиллари иштирокида содир бўлган. Гуруҳ аъзоларининг таъкидлашича, Lacetti ҳайдовчиси ЙПХ ходимларидан қочган бўлиши ҳам мумкин. 

Видеода ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар етиб келганини ва ёнғин бартараф этилганини кўриш мумкин.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!