Роналду “Реал” президентидан ўзини трансферга қўйиш ҳақида илтимос қилди

05:28, 03 март 2016

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду клуб президенти Флорентино Пересдан ўзини трансферга қўйиш ҳақида илтимос қилди.

Маълумотларга кўра, португалиялик футболчи “Атлетико”га қарши (0:1) кечган ўйиндан сўнг Пересдан ўзини трансферга қўйишни сўраган. Клуб президенти эса уни тинчлантириб, бу ҳақда ўйламаслигини айтган.

Шунингдек, Серхио Рамос ҳам бошқа жамоалардан келаётган таклифлар кўриб чиқилишини сўраган. Яъни, у ҳам жамоадан кетиш истагини билдирган.

Аввалроқ, Иско ва Хамес Родригес ёзда трансферга қўйилиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!