Ҳафтада 5 кун ишлайдиганлар 1 соат ортиқ меҳнат қиладилар

11:47, 03 март 2016

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорига биноан шанба 5 март дам олиш куни 7 март душанба кунига кўчирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Вазирлиги иш кунининг кўчирилишини қуйидагича изоҳлади.

Олти кунлик меҳнат фаолияти билан банд бўлган ходимлар учун иш вақти 2016 йил март ойи учун ўзгаришсиз қолади. Беш кун меҳнат қилиб шанба, якшанба куни дам оладиган ходимлар учун 2016 йил март ойида иш вақти 1 соатга узаяди.

5 март шанба, дам олиш кунининг иш куни деб эълон қилиниши Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 121-моддасида кўзда тутилган ҳаракатларига тўғри келмайди, яъни байрам олди, арафа куни ҳисобланмайди.

Иш вақти меъёрга мувофиқ 2016 йил ярим йиллиги, биринчи чораги ва 2016 йилнинг 9 ойлиги, тўлиқ йил давомида 1 соатга ўзгаради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!