Аргентина қирғоқларидаги делфинлар сирли равишда нобуд бўлмоқда

12:27, 03 март 2016

Аргентинанинг Буэнос-Айрес вилоятидаги пляжларда сўнгги бир неча кун ичида 23 та ўлик франуискан делфинлари топилди, деб хабар беради “Вести” нашри. 

Уларнинг танасида балиқ овлаш учун мўлжалланган тўрларнинг изи топилган. Mundo Marino фонди олимлари делфинларнинг қирилиб кетаётгани сабабини аниқлаш учун йиғилди. Фонднинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида биологлар аҳолини ўлик делфинни кўрган тақдирида уни суратга тушириб, фонднинг почтасига юборишини сўради. Олимлар ўлик делфинни қўл билан ушлаб кўриш мумкин эмаслигини ҳам эслатиб ўтди. Улар юқумли касалликка чалинган бўлиши ҳам мумкинлиги айтиб ўтилди. 

Франциаск делфинлари қирилиб кетиши олимларни ташвишлантирмоқда. Агар улар бир йилда 500-800 тага камайса, 30 йилдан сўнг улардан асар ҳам қолмайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!