Истанбул шаҳрида навбатдаги теракт содир бўлди

14:50, 03 март 2016

Туркиянинг Истанбул шаҳри Байрампаша туманидаги полиция участкаси яқинида портлаш содир этилди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Дастлабки маълумотларга кўра, икки террорчи аёл полиция участкаси томонга бир нечта гранатани улоқтирган.  Портлаш содир этилган ҳудудда ўқ овози ҳам эшитилган. Ҳозирда террорчи аёллар ўша ҳудудга яқин жойдаги бинога кириб, яшириниб олган. Полиция туманнни ўраб олган ва ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда. 

Турк ОАВларининг маълум қилишича, террорчилардан бири жароҳатланган.  

2016 йилниинг ўтган икки ойи ичида Туркияда бир нечта портлаш содир бўлди. Жумладан, 17 февраль куни Анқара шаҳридаги ҳарбийлар ётоқхонаси яқинида миналанган автомобиль портлаб кетди. 

12 январь куни эса Истанбул шаҳрининг Султонаҳмад майдонида йирик теракт содир бўлди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!